“Барселона”нинг етакчи тўрт футболчиси навбатдаги ўйинда иштирок этмайди

Испания 19 Декабр 2016 2375

“Барселона” футбол клубининг уч нафар ҳужумчиси Лионель Месси, Неймар ва Луиси Суарес, шунингдек ҳимоячи Херард Пике Испания Кубогининг 1/16 финали доирасидаги “Эркулес”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Каталония жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бундай қарорга ўйинчиларга ҳордиқ бериш мақсадида келган.

“Ҳа, бизда таътилга чиқиб бўлган тўрт футболчи бор: бу Месси, Неймар, Суарес ва Пике. Қолганлар эса ушбу баҳсдан сўнг дам олишади. Мен буни биринчи маротаба қилаётганим йўқ», - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради AS.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар”нинг “Эркулес” билан учрашуви 22 декабрь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Жамоаларнинг биринчи баҳси 1:1 ҳисобида якунига етган. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: