Силва «ПСЖ»нинг муваффақиятсизликларига изоҳ берди

Франция 18 Декабр 2016 1231

«ПСЖ» жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Тьяго Силва Франция чемпионатининг 18-турида «Генгам»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди. Генгамдаги «Стад дю Рудуру» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўтган мавсумда чемпионат якунига бир неча тур қолганида чемпионликни нақд қилган парижликлар жамоаси бу мавсумда 3 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти ва 36 очко билан 3-ўринда қолмоқда.

«Ўйин тенг кечди. Иккинчи голни бурчак тўпидан кейин ўтказиб юбордик, бу ўйиндаги ҳал қилувчи вазият бўлди. Ишлашда давом этишимиз керак, танаффусга қадар вазиятни ўнглашимиз керак. „Лорьян“га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Январда янги куч билан қайтамиз.

Ҳа, биз ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйдик, бу гаплар тўғри. Аммо бизда ажойиб жамоа йиғилган. Биз биргаликда барчасини тўғрилай оламиз», — деган Силва beIN Sports эфирида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: