Роналду Мессидан ўзиб кетди

Испания 18 Декабр 2016 4763

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Кашима Антлерс» жамоаси дарвозасига 3та гол урди.

Шу тариқа, Роналду бу ўйинда клуб учун халқаро турнирлардаги 101, 102 ва 103-голларини урди ҳамда бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди.

Роналду 96 голни Чемпионлар лигасида, 2тасини Европа Суперкубогида урган, яна 5та гол клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида урилган.

Мессида эса Чемпионлар лигасида урилган 93та гол, Европа Суперкубогидаги 3та ва клублар ўртасидаги ЖЧда урилган 5та гол бор.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: