«ПСЖ» Эмерига ўринбосар топиб қўйди

Франция 18 Декабр 2016 1401

«ПСЖ» раҳбарияти бош мураббий Унаи Эмерининг ишига баҳо беришни режалаштирмоқда. Жамоанинг тараққиёт бўлими директори Патрик Клюверт Унаи Эмерининг ўрнига бир неча номзодни кўриб чиқмоқда.

Агар испаниялик мутахассис ишдан бўшатилса, унинг ўрнини Луи ван Гаал, Роберто Манчини ёки Фабио Капелло эгаллаши мумкин.

Telefoot хабарига кўра, бу ўринга асосий номзод шу йил майида «МЮ» бош мураббийлигидан ишдан бўшатилган Луи ван Гаал бўлиб турибди.

Декабрь ойида «ПСЖ» Франция чемпионатининг 3 ўйинида бор йўғи 1 очко жамғарган ва 10та гол ўтказиб юборган. Айни пайтда жамоа учинчи ўринда бормоқда (етакчидан 4 очко ортда).

«ПСЖ» Эмерини ишдан бўшатиши мумкин

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: