Ла-Лига. «Севилья» «Барселона»ни қувиб ўтди

Испания 18 Декабр 2016 2306

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида «Севилья» ўз уйида «Малага»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 25-дақиқасидан бошлаб 10 дақиқа ичида андалусияликлар рақиб дарвозасига 4та гол киритишди. Лусиано Вьеттонинг дубли Виссам Бен Йеддер ва Витоло томонидан киритилган голларга иккинчи бўлимда Сандро Рамирес битта гол билан жавоб қайтарди. Бу пайтга келиб мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишганди. Одил Рами иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни муддатидан олдин тарк этганди.

Ушбу ғалабадан кейин Сампаоли шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 33тага етди ва улар «Барселона»ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олишди. Каталонияликлар эртага дербида яна ўз жойларига қайтишга уриниб кўришади. «Малага» эса 21 очко билан 11-поғонани банд этиб турибди.

Испания ла-Лигаси. 16-тур

Севилья – Малага 4:1 (4:0)
Голлар:
Вьетто (25, 28), Бен Йеддер (34), Витоло (35) – Сандро Рамирес (64).
Севилья: Рико, Меркадо (Колоджейчак, 46), Пареха (Краневиттер, 46), Рами, Иборра, Витоло, Насри, Сарабия, Нзонзи, Вьетто, Бен Йеддер (Диего Гонсалес, 67).
Малага: Бойко, Торрес, Вильянуэва, Рикка (Ресио, 46), Льоренте, Аньор (Онтиверос, 46), Хуан Карлос (Чори Кастро, 64), Форнальс, Камачо, Росалес, Сандро Рамирес.
Огоҳлантиришлар: Пареха (29), Нзонзи (58), Рами (61), Онтиверос (71), Росалес (82), Вильянуэва (90).
Четлатиш: Рами (61, Севилья).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: