Ла-лига. «Реал Сосьедад» яна ЕЧЛ зонасига қайтди

Испания 18 Декабр 2016 759

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Реал Сосьедад» «Гранада» меҳмони бўлиб муҳим ғалабани қўлга киритди.

Баутиста ва Хуанми томонидан киритилган голлар басклар юрти жамоасига навбатдаги уч очкони тақдим этди. Ғалаба натижасида «Сосьедад» очколари сонин 29тага етказиб олди ва 4-ўринда бораётган «Вильярреал»га етиб олди. «Гранада»нинг ишлари эса анча ёмон. Жамоа 9 очко билан 19-поғонада қолмоқда.

Испания ла-лигаси, 16-тур.

Гранада – Реал Сосьедад 0:2 (0:0)
Голлар:
Баутиста (56), Хуанми (69).
Гранада: Очоа, Ломбан, Силва, Тито (Буэно, 71), Сонье, Перейра, Серджи Сампер, Бога, Тораль (Ангбан, 46), Карсела-Гонсалес, Кравец (Понсе, 71).
Реал Сосьедад: Рульи, Навас, Берчиче, Мартинес (Сальдуа, 60), Мартинес, Гранеро, Ильярраменди, Вела, Прието, Ойарсабаль (Баутиста, 54), Хуанми (Каналес, 82).
Огоҳлантиришлар: Гранеро (53).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: