Хамес «Реал»даги келажаги ҳақида гапирди

Испания 18 Декабр 2016 1941

«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

«Реал»да қолишимга кафолат бера олмайман. Менда бошқа клублардан таклифлар ва ўйлаб кўришим учун 7 кун муҳлат бор.

Мадридда бахтиёрман, бироқ кўпроқ ўйин амалиётини хоҳлайман. Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида майдонга тушмаганимдан бироз хафаман, аммо фаолиятимда шундай соврин борлигидан хурсандман», дея Хамеснинг сўзларини келтирди Marca.

Бундан олдинроқ ушбу футболчига Лондоннинг «Челси» жамоаси жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: