Фото: Моуриньо ўйиндан кейин футболчилардан мухлисларга Рождество совғаси беришни сўради

Англия 18 Декабр 2016 1789

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 17-турида «Вест Бромвич Альбион»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин футболчилардан ўз футболкаларини сафар ўйинига ташриф буюрган жамоа мухлисларига совға қилиб беришни сўраган.

«Мен уларга шундай дедим, ахир тез орада Рождество. Мухлислар учун футболчиларнинг ўйинда кийилган футболкаси жуда қадрли бўлади. Афсуски, барча мухлисларга ҳам футболкалар етмайди, аммо ким бу совғаларга эришган бўлса, улар жуда бахтиёр бўлишади.

Футболчилар учун бу оддий футболка. Улар ўйиндан кейин футболкаларни маъмуриятга топширишади ёки рақиб футболчилар билан алмашишади. Мухлислар эса бу футболкаларни авайлаб асрашади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC. 

Манчестерликлардан Ибраҳимович, Рэшфорд, Руни ва Погба ўз футболкаларини мухлисларга улашган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: