Бензема Бутрагеньони қувиб ўтиб, «Реал» тарихидаги тўпурарлар сафида 9-ўринга чиқди

Испания 18 Декабр 2016 979

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Кашима Антлерс»га қарши ўйинда ҳисобни очувчи гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, 28 ёшли француз футболчиси мадридликлар клуби сафидаги 171-голини урди.

Бензема энди Эмилио Бутрагеньони ортда қолдириб, жамоа тарихидаги тўпурарлар қаторида тўққизинчи ўринга чиқди.

Бензема «Реал»га «Лион» сафидан 2009 йили келиб қўшилганди. У мадридликлар жамоаси сафида 337 ўйин ўтказиб, 171 гол урган ва 80 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: