Марадона "Газпром" логотипи бор либос кияди

Футбол PLUS 17 Декабр 2016 582

"Црвена Звезда" машҳур аргентиналик футболчи Диего Марадонага жамоа либосини совға қилди.

Марадона ушбу клубда фаолият олиб бормаган бўлса-да, жамоа билан яхши муносабатда. 

Клуб ижтимоий тармоғида чоп этилган суратда Диего ўз исми туширилган жамоанинг 10-рақамли либосини ушлаб турганини кўриш мумкин. 

"Бугундан бошлаб бизнинг таркибда ўзгариш. Ҳеч бўлмаганда, мухлис сифатида. Ўйлаймизки, бу жентльменни танидингиз?",  дея суратга изоҳ берилган. 

"Црвена Звезда" клубинининг титул ҳомийси "Газпром" ҳисобланади. Шу тариқа, Марадона "Газпром" логотипи бор либосни кияди. 

"Црвена Звезда" Сербия чемпионатида 21-турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: