Ла-лига. «Вильярреал» ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Испания 17 Декабр 2016 687

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Спортинг Хихон» жамоаси ўз уйида «Вильярреал»ни қабул қилди.

9-дақиқага келиб «сариқ сувости кемаси» Дос Сантос ва Сансоне томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Алешандре Пато ҳисобдаги фарқни йириклаштирганди. Сўнгги дақиқаларда мезбонлар томонидан киритилган ягона «Спортинг»ни фақатгина йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди холос.

Ушбу ғалабадан кейин «Вильярреал» ҳисобидаги очколар сони 29тага етди ва улар турнир жадвалининг 4-ўрнида бормоқда. Хихонликлар эса 12 очко билан 18-поғонани банд этиб турибди.
Испания ла-лигаси
16-тур

Спортинг Хихон – Вильярреал 1:3 (0:2)
Голлар:
0:1 – 12 Дос Сантос, 0:2 – 19 Сансоне, 0:3 – 74 Пато, 1:3 – 89 Кармона.
Спортинг Хихон: Куэльяр, Бабен (Бурги, 36), Хорхе Мере, Аморебьета (Хуан Родригес, 63), Лопес, Гомес, Аит-Атман (Касес, 35), Кармона, Альварес, Дуглас Перейра, Чоп.
Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Руис, Сориано, Тригерос, Сориано (Родри Эрнандес, 77), Дос Сантос, Сансоне (Борре, 81), Пато (Суарес, 88).
Огоҳлантиришлар: Сориано (40), Аморебьета (55), Касес (60).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: