Франция собиқ президенти Саркози яна президент бўлиши мумкин, аммо бу сафар...футбол клубига

Франция 17 Декабр 2016 927

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози яна раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкин. Аммо бу сафар «ПСЖ» футбол клуби президенти бўлиши эҳтимол, дея хабар қилмоқда GQ.

Манбанинг маълум қилишича, Париж жамоасига эгалик қилувчи қатарлик Ал-Танийлар оиласи сиёсатчига мурожаат қилиб, Носир Ал-Хилайфий ўрнини эгаллашни ва клуб президенти бўлишни таклиф этган. 

Бу борадаги якуний қарор қиш ойлари давомида қабул қилинади. «ПСЖ» раҳбарияти эса, Саркози ҳақидаги хабарни асоссиз миш-миш деб атаган. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: