Франция чемпионати. «Нант» аутсайдерликдан қутула бошлади

Франция 17 Декабр 2016 636

Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган учрашувда икки аутсайдер жамоалар ўзаро рўбарў келишди.

Мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган «Нант» хавфли зонадан уч очкогина олдинда турган «Анжер» меҳмони бўлиб жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жийе ва Ҳарит томонидан киритилган тўплар «канарейкалар»га уч очкони тақдим этди.

Ғалабадан кейин «Нант» ҳисобидаги очколар сони 16тага етди ва улар 18-ўринга кўтарилиб олишди. «Анжер» эса 19 очко билан ҳозирча 13-поғонада қолмоқда.

Франция 1-дивизиони
18-тур

Анжер – Нант 0:2 (0:1)
Голлар:
0:1 – 18 Жийе, 0:2 – 48 Ҳарит.

Анжер: Петрич, Манко, Траоре, Тома, Андре (Мартинес, 18), Ндойе, Саихи (Пеп, 51), Сантамария, Капель, Дьедиу, Токо-Экамби (Суну, 63).
Нант: Риу, Дюбуа, Вискаррондо, Диего Карлос, Лукас Лима, Илоки, Жиджи (Ронжье, 78), Жийе, Ҳарит (Муамбе, 81), Стемпиньски (Бамму, 87), Сала.
Огоҳлантиришлар: Вискаррондо (24), Ндойе (29), Илоки (55), Стемпиньски (62).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: