Суарес "Барселона" билан шартномани узайтирганига изоҳ берди

Испания 16 Декабр 2016 964

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес каталон клуби билан шартномани узайтириш қарорига изоҳ берди.

16 декабрда уругвайлик футболчи 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган келишув остига имзо қўяди.

"Мен истаган жойимда бўлишимдан хурсандман. Мен жуда бахтиёрман. Бу қарор мен ва клуб истаган қарор эди. Бизнинг муносабатларимиз аъло даражада. Исталган ўйинчи фаолиятини ўзини яхши ҳис қилган клубда якунлашни истайди. Нима бўлишини кўрамиз, бироқ мен ҳеч қачон ўз ғайратим ва шижоатимдан маҳрум бўлмайман", деб айтган Суарес. Унинг бу сўзларини клуб матбуот хизмати келтирган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: