Неймар «Барселона»даги қийин даврларида Месси кўрсатган ёрдам ҳақида гапириб берди

Испания 16 Декабр 2016 1500

«Барселона» ҳужумчиси Неймар жамоадаги шериги Лионель Мессининг фаолиятидаги қийин даврларда унга қанчалик ёрдам кўрсатгани ҳақида гапириб ўтди.

«Менда Месси ҳақида яхши тарих бор. «Барселона»га келганимда фаолиятимда қийин даврлар кечган, у эса бундай вазиятларда мендан ёрдамини аямаган. Месси хафа бўлганимда кўриб қолганди. Ўшанда у менга қандай хоҳласам, шундай ўйнашим кераклигини, ишлашда давом этишим ва ўзимни бундан бахтиёр ҳис қилишим лозимлигини тушунтирганди. Осон бўлмаган даврларда бу сўзлар менга жуда катта ёрдам берган. Мен унинг ҳаракатларидан ҳайратланиб келганман.

Месси – Суарес – Неймар учбурчаки – бу ҳурмат, дўстлик ва биргаликда эканимиздан бахтиёрлик ҳисси. Ҳар куни биргаликда машғулотларда қатнашамиз, бир-биримизга ёрдам кўрсатамиз. Биргаликда янги тарих яратамиз. Умид қиламанки, бу яна узоқ йиллар давом этади. Ишониш қийин, аммо учта  жанубий американинг турли давлатларидаги турли юлдузлар «Барселона»да бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қилишади», — дея Неймардан иқтибос келтиради Goal.com.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: