«Барселона» Суарес билан шартномани узайтирди

Испания 16 Декабр 2016 716

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар билан амалдаги шартномаси муддатини узайтирди.

Эндиликда 29 ёшли Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Шартномада футболчининг исталган вақтда келишувни бузиши учун белгиланган товон пули 200 миллион евро деб кўрсатилган.

Маълумот учун Суарес «Барселона» учун 116 учрашувда 97 гол киритишга муваффақ бўлган. Шу давр мобайнида у 8 совринни қўлга киритган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: