«Вильярреал» ўз дарвозабони билан шартномани 2022 йилгача узайтирди

Испания 15 Декабр 2016 283

«Вильярреал» футбол клуби ўз расмий сайтида голкипер Серхио Асенхо билан шартнома узайтирилгани ҳақида маълум қилди.

27 ёшли дарвозабон билан аввалги келишув 2019 йилда ўз якунига етиши керак эди. Янги шартнома эса яна уч мавсумга мўлжалланган. Шу тариқа, голкипер испан жамоасида 2022 йилга қадар қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Асенхо «Вильярреал»га «Атлетико»дан 2013 йилнинг июлида ижара ҳуқуқи асосида ўтганди. Клуб кейинги мавсумдаёқ уни мадрид клубидан сотиб олди. Футболчи ҳозирги жамоаси сафида ҳаммаси бўлиб 109 учрашувда иштирок этди ва 40 беллашувда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолган.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: