Роналду: “Реал” Японияга дам олиш учун келмади

Испания 15 Декабр 2016 517

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши кераклигини таъкидлаб ўтди. Португалия термаси футболчисининг айтишича, мусобақа “Қироллик клуби” учун жуда ҳам муҳимдир.

“Реал” учун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати жуда муҳим. Биз уни ютишни хоҳлаймиз. Бу йилни жуда яхши натижа билан якунлаш имконини беради. “Реал” Японияга дам олиш учун келмади. Биз ғалаба қозониш ва жамоа ишқибозлари билан буни бўлишишни истаймиз”, - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мусобақа ярим финалида Мексиканинг “Америка” жамоаси билан куч синашади. Бошқа жуфтликда эса Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” ва Япониянинг “Касима Антлерс” футболчилари ўзаро беллашади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: