Месси 2017 йилда уйланишга қарор қилди

Испания 15 Декабр 2016 5290

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда Антонелла Рокуццо қонуний никоҳдан ўтишни режалаштирмоқда.

Marca берган маълумотга кўра, 29 ёшли футболчининг тўйи кейинги йилда бўлиб ўтади. Тахминларга кўра, тўй 2017 йилнинг ёз ёки қиш фаслларида бўлиб ўтади. Маросим катта эҳтимол билан Мессининг ватани ҳамда футболчи бўлажак турмуш ўртоғини учратган Аргентинада бўлади.

Маълумот учун, 2012 йилда Лионель ҳамда Антонелла оиласида ўғил фарзанд дунёга келди ва унга Тьяго деб исм қўйишган. Жуфтликнинг иккинчи ўғли Матео эса 2015 йилда таваллуд топган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: