Манба: Суарес 16 декабрь куни "Барселона" билан шартнома узайтиради

Испания 15 Декабр 2016 568

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. 

Mundo Deportivo берган маълумотга кўра, уругвайлик футболчи каталонияликлар билан жума куни, 16 декабрда шартнома узайтиради.

29 ёшли футболчининг янги шартномаси 2022 йилга қадар белгиланади. Янги шартномага кўра, футболчининг маоши ҳам оширилади.

Суареснинг "Барселона"нинг амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар белгиланган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: