Лука Модрич видео-такрорлар системасини танқид қилди

Испания 15 Декабр 2016 1715

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Америка"га қарши кечган ўйиндан сўнг ҳакамларнинг видео-такрорлар системасини танқид қилди. Криштиану Роналду гол урган вақтда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган деб тахмин қилингани учун, бош ҳакам голни видео-такрор ёрдамида текширди. 

"Видео-ёрдамчи – бу янги система, ростини айтадиган бўлсам, бу менга унча ёқмади. Ўйлашимча, бу кўплаб чалкашликларни келтириб чиқаради. Ўйин арафасида ҳакамлар билан видеотехнологиялар борасида учрашув бўлиб ўтди, бироқ мен диққат билан тингламадим. Сабаби бу нарса узоқ давом этади, деб ўйламайман", – деди Модрич. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: