Хави Мессининг «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

Испания 15 Декабр 2016 1272

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Саад» клубида тўп сураётган Хави Эрнандес собиқ жамоадоши Лионель Мессининг испан гранди билан шартномасини узайтириши борасида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

«Мессининг «Барселона»даги келажаги? Унинг қандай қарорга келишини билмайман. Биз Қатарда у билан фақат оилаларимиз тўғрисида гаплашдик. Аммо мен уни «Барселона»да бахтиёр эканини кўрдим ва умид қиламанки, у жамоада қолади", - дея Хавидан иқтибос келтиради TV3.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мессининг отаси Каталонияга келиб янги шартнома борасида музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар давом этади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: