ЦСКА ҳимоячиси "Барселона" эътиборига тушди

Испания 15 Декабр 2016 1195

"Барселона" Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Марио Фернандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Каталонияликлар ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилишган ва улар учун асосий харид "Валенсия" ҳимоячиси Жоау Канселу ҳисобланади. Бироқ "Барселона" ушбу футболчи трансфери борасида муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли каталониялик бошқа футболчи қидиришга мажбур бўлишмоқда. 

Испания гранди харид қилиши мумкин бўлган ҳимоячилар рўйхатида ЦСКА футболчиси Марио Фернандесдан ташқари, "Рома"дан Бруно Перес, "Саутҳэмптон"дан Седрик Суареш, "Челси"дан Виктор Мозес ҳамда "Монако"дан Жибриль Сидибе ҳам бор. 

Аввалроқ, "Барселона" Эктор Бельеринни сотиб олмоқчи эди, бироқ испаниялик ҳимоячи "Арсенал" билан шартномасини узайтирди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: