“Барселона” президенти: Месси фаолиятини жамоамизда якунлашини истардим 

Испания 15 Декабр 2016 576

“Барселона” футбол клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. Каталония клуби раҳбарининг таъкидлашича, Аргентина терма жамоаси футболчиси ўзининг ўйинчилик хусусиятларини ривожлантиришда давом этмоқда.

“Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У ўзининг 29 ёшида ҳам энг юқори даражада ўйнаётганини ва ҳар куни ривожланаётганини кўрсатмоқда”, - дея Бартомеунинг сўзлрини келтиради beIN Sports.

Президент Мессининг шартномаси юзасидан ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди: “Месси билан келишув яна бир ярим йил амал қилади. Масалани батафсил муҳокама қилиб олиш учун вақт етарли. Биз Месси фаолиятини “Барселона”да якунлашини истардик”.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: