“Барселона” Мессига йилига 35 миллион евролик маош таклиф этмоқчи

Испания 15 Декабр 2016 1195

“Барселона” футбол клуби раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. Каталония президенти Хосеп Мария Бартомеу ва унинг ходимлари Аргентина терма жамоаси футболчисига яхшироқ молиявий таклиф билдириш кераклигини тушунишади. Месси хизматларига Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқиш қилдирмоқда ва улар футболчига жуда ҳам катта миқдордаги маош таклиф этиш ниятида.

AS’нинг хабар беришича, Бартомеу Мессига бир йилда 35 миллион евролик маош таклиф этмоқчи. Айни дамда ўйинчи йилига 24 миллион евро олади. 

“Барселона” аъзоси Неймар эса йилига 35 миллион евро ишлаб топади. Бразилиялик футболчига бундай пуллар у клуб билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганидан сўнг таклиф этилган.

Шу тариқа, Неймар ва Мессининг биргаликдаги йиллик маоши солиқларни ҳисобга олмаганда 140 миллион еврони ташкил қилади. “Барселона”нинг йиллик бюджети эса тахминан 695 миллион еврога тенг.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: