“Атлетико” дарвозабони жарроҳлик амалиётидан ўтказилди

Испания 15 Декабр 2016 513

Мадриднинг “Атлетико” футбол клуби дарвозабони Ян Облак Лондондаги Эдуард VII клиникасида жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, амалиёт яхши ўтган. Аввалроқ, словениялик футболчи уч-тўрт ой мобайнида майдонга туша олмаслиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Облак Испания Примерасининг 15-тури доирасида “Вильярреал” жамоасига қарши кечган баҳсда жароҳат олган. Дарвозабон учрашувнинг 41 дақиқасида алиштирилганди.

Словениялик футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида 15 учрашув ўтказиб, 13 та тўп ўтказиб юборди. Шу билан бир қаторда, Облак етти ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: