Анчелотти «Бавария»га собиқ шогирдларини олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Испания 15 Декабр 2016 1291

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти қишки трансферлар вақтида «Реал» клуби футболчилари билан шартнома имзолаш ниятида эмаслиги ҳақида гапирди. Баъзи манбаларда италиялик мураббийи ўзи 2013-2015 йилларда бошқарган «қаймоқранглилар» жамоасидан баъзи футболчиларни Германияга олиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди. 

«Бавария» «Реал»нинг футболчиларини қўлга киритиш ҳақида ўйламаяпти. Бу жамоа ўз ғоялари асосида шаклланишда давом этади. Бу ғоялар сўнгги йилларда катта муваффақиятларга олиб келган.

Ёзда ўзимиз хоҳлаган футболчиларни сотиб олдик. Масалан, Ҳуммельс ва Ренату Саншеш билан шартнома имзоладик. Мавжуд таркиб билан мавсумда рақобатбардошликни сақлаб қолмоқчимиз», дея Анчелоттининг сўзларини келтирган Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: