Пепе Мель: Роналду – энг яхши тўпурар, бироқ айнан Месси – футболчидир

Испания 14 Декабр 2016 1555

“Бетис” футбол клуби собиқ бош мураббийи Пепе Мель Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” форварди Лионель Мессини ўзаро таққослади. Португалия термаси футболчиси 2016 йилда ўз фаолияти давомидаги тўртинчи “Олтин тўп”га сазовор бўлди.

“Роналду – мен кўрган энг яхши тўпурардир. Бу муҳокама ҳам қилинмайди. У “иккинчи қаватда” жуда ҳам яхши ҳаракат қилади, ҳар икки оёғи билан ҳам бирдек кучли зарба бера олади, жисмоний жиҳатдан анча баққуват... Бироқ айнан Месси – футболчидир. Ҳаммамиз ҳам Месси бўлишни орзу қиламиз. У бир инсонда футболчининг барча жуда кучли жиҳатларини жамлаштирган истеъдодли футболчи”, - дея Мелнинг сўзларини келтиради Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: