Мадрид матбуоти Мессидаги ғалати ўзгаришга урғу берди

Испания 14 Декабр 2016 4384

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўйин вақтида чанқаб қолганига Мадриднинг Marca нашри алоҳида эътибор билан ёндашди.

Манбада ёзилишича, аргентиналик футболчи Қатарда «Ал-Аҳлий»га қарши ўртоқлик учрашувининг 25-дақиқасида чанқаган ва сув ичиб олиш учун захира ўриндиғига боришга мажбур бўлган.

Газета бу Мессининг биринчи марта бу ҳолатга тушиши эмаслигига урғу берган. Аммо шифокорлар футболчининг соғлиғига зиён келтирадиган бирор жиҳат йўқлигини тасдиқлаган.

Ўртоқлик учрашувида «Барселона» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган, Месси эса битта голга муаллифлик қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: