Луис Суарес «Олтин тўп»нинг учлигидан жой олмаганига сабаб келтирди

Испания 14 Декабр 2016 1798

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг нима учун «Олтин тўп» совриндорлари учлигига кирмаганига изоҳ берди.

«Мен учун биринчи навбатда жамоа ҳамда у билан эришиладиган ғалабалар қизиқтиради.

Учликка кирмаганимга катта эътибор қаратмайман. Маркетинги меникидан кучли ўйинчилар бор эканини доимо айтиб келганман», – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» рейтингида Луис Суарес 4-ўринни эгаллади. «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам «Атлетико Мадрид» ўйинчиси Антуан Гризманн жой олишди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: