Видео: Афғонистонлик Муртазо ниҳоят Месси билан учрашди

Испания 13 Декабр 2016 5816

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг Қатарга сафари вақтида афғонистонлик болакай Муртазо Аҳмадий билан учрашди.

Шу йил аввалида полиэтилен пакетдан Мессининг футболкасини ясаб олган Муртазонинг суратлари интернетда кенг тарқалганди.

BBC ва Unicef ёрдами билан болакай топилган ва унга Мессининг дастхати туширилган футболка совға қилинганди.

Бугун «Барселона» Қатарга келди ва аргентиналик футболчи ёш мухлиси билан учрашди.

Аҳмадий Месси билан кўришибгина қолмай, у билан бирга майдонга ҳам чиқади.

Twitter’даги саҳифасида ташкилий қўмита БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлигига учрашувни ташкил этишдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Каталонияликлар жамоаси бугун Саудия чемпиони «Ал-Аҳли» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: