Срна "Барселона" билан шартнома муддати борасида келишиб олди

Испания 13 Декабр 2016 1122

"Барселона" Донецкнинг "Шахтёр" клуби ҳимоячиси Дарио Срна билан келишувга эришди, деб ёзмоқда Mundo Deportivo. 

Манба берган маълумотга кўра, Срна каталонияликлар сафига қишки трансферлар вақтида ўтади ва клуб билан 2018 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Томонлар хорватиялик футболчининг маоши ҳақида келишиб олиши керак. 

Аввалроқ, Срна "Шахтёр" президенти Ринат Аҳметов уни бепулга қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида маълум қилган эди. 

Жорий мавсумда Срна Украина чемпионатида 13та учрашувда майдонга тушиб, 1та ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: