Симеоне: Биз учун энг ёмони – бу Облакнинг жароҳати

Испания 13 Декабр 2016 560

Мадриднинг “Атлетико” футбол клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания Примерасининг 15 тури доирасида “Вильярреал” жамоасига қарши кечган учрашувдан (0:3) сўнг дарвозабон Ян Облакнинг жароҳати хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Футболчи 41 дақиқада елка жароҳати билан майдонни тарк этганди.

“Биз учун энг ёмони – бу Облакнинг жароҳати. Умид қиламанки, у унчалик жиддий эмас, бироқ бу бизни ташвишга солмоқда. Иккинчи бўлимда айниқса қийин ҳолатга тушиб қолдик, сабаби 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб, дарвозабонимизни ҳам сафдан йўқотдик. Аммо жамоа ҳисобдаги фарқни қисқартириш учун қўлидан келган барча нарсани қилди. “Атлетико” кураш олиб бормоқда ва ғалабалар учун ҳаракат қилмоқда. Натижалар эса ҳозирча ижобий эмас”, - дея Симеоненинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, “Атлетико” (25 очко) ушбу мағлубиятдан сўнг турнир жадвалининг олтинчи ўрнига тушиб кетди. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: