Роналдиньо Роналдунинг "Олтин тўп" олганига муносабат билдирди

Испания 13 Декабр 2016 4112

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо "Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" олгани билан табриклади. 

"Дўстим Роналдуни табриклайман. У "Олтин тўп"га лойиқ эди. "Реал" ҳамда терма жамоадаги улкан ғалабалар муваффақиятга йўл бўлди. Футбол манфаати учун шу руҳда давом эт, муносиб ўрнак бўладиган футболчилар керак", – деб ёзди Роналдиньо ўзининг Instagram'даги саҳифасида. 

2016 йилда Роналду "Реал" билан Чемпионлар лигасида, терма жамоа билан эса Европа чемпионатида ғолибликка эришган. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: