«Атлетико» «Вильярреал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва 6-ўринга тушиб кетди

Испания 13 Декабр 2016 2040

Испания Примероси 15-турида «Вильярреал» «Атлетико» жамоасини қабул қилди. «Эль-Мадригал» стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг илк 30 дақиқаси ортда қолаётган вақтда Мануэль Тригерос тўпни эгаллаб олиб, икки рақибини моҳирона алдаб, дарвозанинг узоқ қуйи бурчагини аниқ нишонга ола билди. 38-дақиқада Ян Облак чап қанотдан узатилган тўпни қайтарди, аммо унинг зарбаси тўғри Хонатан дос Сантоснинг оёғига бориб тушди. Унинг илк зарбаси тўсинига теккан бўлса, иккинчи мартасида бўш дарвозани ишғол қилди. Ўйин охирларига келиб, Роберто Сориано рақиб жарима майдонида тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячилардан бирининг оёғига тегиб, дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. 

Шундай қилиб, «Вильярреал» 26 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. 25 очко тўплаган «Атлетико» олтинчи ўринга тушиб кетди. Турнир жадвалини 37 очко билан «Реал» бошқариб бормоқда. 

Вильярреал – Атлетико 3:0
Голлар: 1:0 – 28 Тригерос, 2:0 – 38 Дос Сантос, 3:0 – 90 Сориано.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста, Дос Сантос, Тригерос (Ндиайе, 90), Сориано, Сориано, Пато (Родри Эрнандес, 79), Сансоне (Борре, 90).
Атлетико – Облак (Мойя, 41), Хуанфран, Савич, Годин, Люка Эрнандес, Корреа (Феррейра Карраско, 65), Габи, Тиагу (Сауль, 30), Коке, Гамейро, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Сансоне (42), Корреа (45), Дос Сантос (45), Габи (67), Альваро Гонсалес (85), Сауль (85).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: