«Атлетико» Облакни узоқ вақтга йўқотди

Испания 13 Декабр 2016 974

«Атлетико» жамоаси дарвозабони Ян Облак жарроҳлик столига ётади.

Словениялик дарвозабон Испания чемпионатидан ўрин олган «Вильярреал» (0:3) клубига қарши ўйинда елкасидан лат еган ва 41-дақиқада алмаштирилганди.

Соре хабарига кўра, Облак жарроҳлик амалиётини ўтагач, 3-4 ой давомида майдонга туша олмайди.

Облак жорий мавсумда Испания чемпионатининг 15 ўйинида майдонга тушиб, 7та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган (жами 13 гол ўтказиб юборган).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: