Зидан: “Реал” ҳамма нарсани ютишга мажбур

Испания 12 Декабр 2016 1459

Мадриднинг “Реал” футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа Япониядаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши кераклигини таъкидлаб ўтди. “Қироллик клуби” мусобақа ярим финалида Мексиканинг “Америка” футболчилари билан куч синашади.

“Реал” ҳамма нарсани ютишга мажбур. Бундай мусобақа иштирокчисига айланиш осон эмас”, - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Bernabeu Digital.

Франциялик мутахассис жамоа ҳолати юзасидан ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: “Мен ўзимни хотиржам ҳис қилмоқдаман. Чарчаганимиз табиий ҳол, бироқ жамоа мусобақада ғалаба қозонишни истамоқда”.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги жаон чемпионати 8 декабрь куни бошланди. Финал учрашуви эса 18 декабрда бўлиб ўтади. “Реал” илк баҳсини 15 декабрь куни ўтказади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: