Зидан Рамоснинг ўйинидан ҳайратини ифода этди

Испания 12 Декабр 2016 1621

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоа ҳимоячиси Серхио Рамосга қарши қандай ҳаракатланиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Унга қарши алоҳида ҳимоячи бириктириб қўйишлари мумкин, аммо Серхио - ақлли футболчи. У майдонда ажойиб ҳаракат қилади, у тўпни худди масофадан туриб бошқараётгандек. У ҳар доим тўп қаерда бўлса - ўша ерда пайдо бўлади. Рамосни тўлиқ қуролсизлантириш осон иш эмас», дея Зиданнинг сўзларини келтирган Marca.

Рамос Испания чемпионатининг 15-турида «Депортиво»га қарши ўйиннинг охирида гол уриб, «қаймоқранглилар» жамоасига 3:2 ҳисобидаги ғалаба келтирганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: