Симеоне Гризманнга далда берди

Испания 12 Декабр 2016 1376

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоненинг ҳисоблашича, Антуан Гризманн Испания чемпионатида кўп гол уриш ҳақида эмас, ўйинини янада яхшилаши ҳақида қайғуриши керак.

Франциялик футболчи жорий мавсумда ўтган мавсумдаги каби самарадорлик намойиш қилмаяпти, у 13 ўйинда 6 гол уриб, 4 марта голли пас муаллифи бўлган.

«Гризманн футболда омадли ва омадсиз паллалар бўлишини яхши билади. Ҳозир у ҳар ўйинда гол ура олмаяпти, аммо жамоа учун кўп иш қилиб бермоқда. У ишлашда давом этиши ва янада яхшироқ ўйнаши мумкинлигини тушуниши керак. Шундан кейин голлар ҳам бўлади», — дея Симеоннинг сўзларини келтирган Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: