Португалияда Лиссабон дербиси бўлиб ўтди

Испания 12 Декабр 2016 457

Португалия чемпионатининг 13 тури доирасида “Бенфика” футбол клуби ўз майдонида “Спортинг”ни қабул қилди. “Да Луш” стадионида бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ғолиб жамоа сафида тўпларни Эдуардо Сальвио ва Рауль Хименес киритган бўлса, “Спортинг”дан Бас Дост жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

“Бенфика” (32 очко) Португалия чемпионати турнир жадвалининг биринчи ўрнида бораётган бўлса, “Спортинг” (27 очко) учинчи поғонани банд этган.


Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: