Марсело: Роналду бугун ухламайди, у “Олтин тўп”га ҳақли

Испания 12 Декабр 2016 2516

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳимоячиси Марсело жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду “Олтин тўп”га ҳақли эканини айтиб ўтди. “Қироллик клуби” футболчилари айни дамда Японияга учиб келишган ва бу ерда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

“Роналду бугун ухламайди, у “Олтин тўп”га ҳақли”, - дея Марселонинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Роналду испан гранди таркибида 2016 йил якунларига кўра Чемпионлар лигасида, Португалия термаси билан эса Европа чемпионатида зафар қучди.

“Олтин тўп”ни топшириш маросими бугун, 12 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: