“Атлетик” “Бетис”га имкониятни бой берди

Испания 12 Декабр 2016 444

Испания чемпионатининг 15 тури доирасида “Бетис” футбол клуби “Атлетик”ни мағлубиятга учратди. Севильядаги “Бенито Вильямарин” стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонлар фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг ўрталарида Рубен Кастро томонидан киритилди.

“Бетис” ушбу ғалабадан сўнг 18 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида “Алавес”га етиб олди ва ушбу клуб билан 13 ҳамда 14-ўринларни бўлишиб турибди. “Атлетик” (23) эса еттинчи поғонада.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: