Зидан «Реал» билан янги рекорд қайд этди

Испания 11 Декабр 2016 3028

«Реал» Испания чемпионатининг 15-турида, «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган баҳсда «Депортиво»ни мағлуб этди (3:2).

Шу тариқа Зидан бош мураббийлигида «Реал» қаторасига 35 учрашувда мағлубиятга учрамади. Бу рекорд натижа саналади.

Бундан олдинги рекорд нидерландиялик мутахассис Лео Бенхаккерга тегишли бўлиб, «Реал» унинг бошчилигида 1989 йили қаторасига 34 учрашувда мағлубиятга учрамаган.

«Реал» охирги марта шу йилнинг 6 апрелида ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида «Вольфсбург»га мағлуб бўлганди (0:2).

Испания чемпионатида энг узоқ вақт давомида мағлубиятсиз серия қайд этиш бўйича рекордчи «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ҳисобланади. Унинг жамоаси 2015/16 йилги мавсумда 39 учрашувдан иборат серия қайд этганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: