Зидан: «Рамос — алоҳида таърифга лойиқ футболчи»

Испания 11 Декабр 2016 1932

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайндин Зидан «Депортиво» билан кечган ўйинга (3:2) баҳо берар экан, сўнгги дақиқаларда гол урган Серхио Рамос ҳақида тўхталиб ўтди. Ўтган турда ҳам Рамоснинг голи «Барселона» билан кечган ўйинда жамоани мағлубиятдан сақлаб қолганди (1:1).

«Айни дамда футболчиларим ўз кучига ишонган. Биз буюк ишлар қилишимизга ишонамиз. Бу ўйинда бизга оғир бўлди, қийналдик, аммо сўнгги дақиқаларга қадар умидимизни йўқотмадик. Албатта, биз яхши ўйин ўтказа олмадик, аммо характеримизни намойиш этдик ва ғалабага эришдик.

Рамос — алоҳида таърифга лойиқ футболчи. У бизнинг сардоримиз, жамоанинг юраги. У ажойиб», — дея Зиданнинг сўзларини келтирган Goal нашри.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: