«Севилья» «Сельта»ни тор-мор қилди. Иборрадан хет-трик

Испания 11 Декабр 2016 637

Испания чемпионатининг 15-турида «Севилья» «Сельта» майдонига сафар қилиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Андалусияликларнинг барча голлари иккинчи бўлимда урилди ва уларнинг барчасига Висенте Иборра муаллифлик қилди. Иборра иккинчи бўлимда Николас Пареха ўрнига захирадан тушганди.

Эндиликда «Севилья» 30 очко тўплаган ҳолда Примера турнир жадвалининг учинчи поғонасида жойлашган. Сампаоли шогирдлари пешқадам «Реал»дан 7 очко кам жамғарган.

Сельта – Севилья 0:3
Голлар: 0:1 – 51 Иборра, 0:2 – 84 Иборра, 0:3 – 90, пенальти Иборра.
Сельта – Бланко, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Гомес, Васс (Бонгонда, 74), Диас, Эрнандес, Орельяна, Систо (Гвидетти, 67), Аспас.
Севилья – Рико, Пареха (Иборра, 46), Меркадо, Мариано, Рами, Насри, Нзонзи, Сарабия, Витоло, Васкес (Колодзейчак, 76), Бен-Йеддер (Корреа, 81).
Огоҳлантиришлар: Аспас (41), Мариано (48), Васкес (52), Витоло (55), Эрнандес (79), Гвидетти (89).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: