Зидан Хамеснинг “Реал”ни тарк этиши масаласига ойдинлик киритди

Испания 10 Декабр 2016 2789

Мадриднинг “Реал” футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан яна бир бор Хамес Родригеснинг “Қироллик клуби”даги ҳолатига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Колумбия термаси футболчисини қўлдан чиқармоқчи эмас.

“Албатта, Хамес “Реал”ни тарк этмайди. Мен буни истамайман”, - деган Зидан.

Эслатиб ўтамиз, испан ОАВ Родригеснинг жорий мавсумдаги ҳолатини кўп бора муҳокама қилишди. Хавбек “қаймоқранглилар” таркибида ўйин амалиётига кам эга бўлмоқда ҳамда бундай вазият уни қониқтирмаяпти. Хамес Испания чемпионатининг 14 тур якунларига кўра 7 учрашувда майдонга чиқиб, 1 гол киритди ва 2 голли узатмани амалга оширди.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: