“Шахтёр” сардори “Барселона”га ўтиши мумкин

Испания 10 Декабр 2016 824

Донецкнинг “Шахтёр” футбол клуби ҳимоячиси ва сардори Дарио Срна “кончилар” раҳбариятига бошқа клубга ўтишига розилик билдиришларини сўраб мурожаат қилган. 34 ёшли футболчи Каталониянинг “Барселона”сига қишки трансфер ойнаси вақтида ўтмоқчи, деб хабар берди Mundo Deportivo. 

Таъкидланишича, кўк-анорранглилар хорватиялик ҳимоячини январь ойи бошида ўз таркибига қўшиб олишлари мумкин. Срнанинг ўзи ҳам “Шахтёр” президенти Ринат Ахметов уни Испанияга бепул қўйиб юборишга тайёрлигини тасдиқлади.

Маълумот учун, Срна Украина чемпионатининг жорий мавсумида 12 учрашув ўтказиб, 1 гол киритди ва 5 голли узатмани амалга оширди.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: