“Реал”нинг уч нафар етакчи ўйинчиси навбатдаги учрашувда иштирок этмайди

Испания 10 Декабр 2016 1413

“Реал” футбол клуби ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема, шунингдек ярим ҳимоячи Лука Модрич Испания чемпионанинг 15-туридан ўрин олган “Депортиво” жамоасига қарши учрашувда иштирок этишмайди. Улар ўйин қайдномасига киритилмаган, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

Бензема мушаклардаги муаммо сабаб жамоа билан умумий машғулотларда иштирок этмаётгани сабабли бош мураббий Зайниддин Зидан унинг хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди. Роналду ва Модрич ҳам Примера беллашувида иштирок этмайди. Уларга Япониядаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ҳордиқ чиқариш имконияти берилди.

Маълумот учун, “Реал” — “Депортиво” учрашуви бугун, 10 декабрь куни Мадридда бўлиб ўтади.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: