“Реал” ҳимоячиси Англия ёки Хитой клубларидан бирига ўтиши мумкин

Испания 10 Декабр 2016 1514

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳимоячиси Пепе жорий мавсум якунига қадар “Қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин, деб хабар берди AS.

Манба маълумотларига кўра, португалиялик футболчи молиявий жиҳатдан анча яхши таклиф олган. Хусусан, унинг хизматларига англия ва хитойлик клублар қизиқиш билдирди. Ўйинчининг яқинлари эса таклифлардан бири қабул қилиниши ҳам мумкинлигини айтиб ўтишган. Уларнинг сўзларига кўра, Пепе икки йил давомида “Реал”даги тўрт мавсум давомида олиши мумкин бўлган маблағни ишлаб олиши мумкин.

Футболчининг ўзи якуний қарорга ҳали келмаган. У испан грандида қолишни истамоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли Пепенинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: