Месси «Барселона» сафида яна бир шахсий натижага эришди

Испания 10 Декабр 2016 1261

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бугун Примеранинг 15-турида «Осасуна»га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2 гол урди. Бу унинг каталонияликлар жамоаси сафидаги 550-ўйини бўлди.

Аргентиналик ҳужумчи энди «Барселона»да Мигел Бернардо Бьянкеттини (549 ўйин) қувиб ўтди. Месси фақат Хави (767), Андрес Иньеста (605) ва Карлес Пуйолдан (593) ортда қолмоқда.

Шунингдек, Месси чемпионатнинг жорий мавсуми тўпурарига айланиб олди. Ҳали ҳеч бир футболчи 10тадан ортиқ гол урмади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: